Кириш Регистрация

Азар "Челси" вакилини АПЛнинг энг яхши футболчиси сифатида танлади

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг собиқ қанот ҳужумчиси Эден Азар Англия премьер-лигасида энг кам баҳоланган футболчи ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бу яхши савол. Биласизми, "Челси" мухлиси сифатида айтаманки, бу Мойсес Кайседо. Ўйлашимча, у ҳозирда Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси ҳамдир", - деди Азар Goal нашрига берган интервьюсида.

Таянч ярим ҳимоячиси 2023 йилнинг ёзида "Брайтон"дан Лондон клубига ўтганди. Жорий мавсумда эквадорлик футболчи барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 110 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:40, 07.02.2026.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик