Кириш Регистрация

«Тоттенхэм» Галлахернинг трансферидан пушаймон бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан ярим ҳимоячи Конор Галлахерни сотиб олиш учун катта маблағ сарфлаганидан афсусланмоқда. Бу ҳақда «Topskills Sports UK» хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Галлахер «Атлетико»да шунчаки захирада қолиб кетмаган — унинг ўйин даражаси клубни қониқтирмаган. Айнан шу сабабли «матрасчилар» бир неча ой давомида ярим ҳимоячини Премьер-лига клубларидан бирига сотишга фаол ҳаракат қилишган.

26 ёшли Галлахер январь ойи ўрталарида «Тоттенхэм»га ўтган ва клуб билан 2031 йилгача шартнома имзолаган эди. «Шпорлар» таркибида ярим ҳимоячи ҳозиргача учта ўйинда иштирок этди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:38, 07.02.2026.
Ўқилди: 751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик