Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Карим Бензема ўрнини Муҳаммад Салоҳ тўлдириши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

A Bola нашрининг хабарига кўра, "Ал-Иттиҳод" мисрлик футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Жамоа ҳужумчини "Ал-Ҳилол"га ўтиб кетган Карим Бенземанинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Муҳаммад Салоҳ "Ал-Иттиҳод" учун ёзги трансфер бозоридаги асосий нишонга айланган.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилда "Рома"дан 42 миллион евро эвазига "Ливерпуль"га ўтган эди. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи "қизиллар" сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Салоҳнинг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:26, 07.02.2026.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик