Кириш Регистрация

Ваноли: "Мен бир хил хатоларни кўряпман"

Баҳо:
+ | -

"Фиорентина" бош мураббийи Паоло Ваноли "Торино"га (2:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Жамоа А Сериянинг 24-турида ҳисобда олдинда бораётганди, аммо 94-дақиқада гол ўтказиб юборди.

"Қандай бўлмасин натижага эришиш истаги хавотир уйғотиши мумкин. "Торино"да ҳавода жуда кучли футболчилар борлигини билардик. Уларга ўйин охирида жарима зарбаси берилишига йўл қўймаслик керак эди.

Мен бир хил хатоларни кўраётганимдан ғазабланаман. Улар қайта-қайта такрорланаверади. "Лацио"га қарши ўйин охирида очко йўқотдик, бугун ғалабага ҳақли эдик, аммо бунга эриша олмадик. Биз тўғри йўлдамиз, аммо ҳимояда ўйинни яхшилашимиз керак", - дея Ваноланинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Ҳозирда жамоа қуйи лигага тушиб кетиш зонасида кетмоқда ва 2004 йилдан бери биринчи марта Б Серияга тушиб қолиши мумкин.

 

Киритилди: 14:13, 08.02.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик