Кириш Регистрация

"Реал" "янги Нико Уильямс" билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

"Атлетик"нинг 13 ёшли тарбияланувчиси Лоуренс Осаянде Мадриднинг "Реал" клубига ўтмоқда. АS нашрининг хабар беришича, умидли футболчининг оиласи ёзда Испания пойтахтига кўчиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, вундеркиндни "Атлетик" юлдузи Нико Уильямсга қиёслашади. Охирги пайтларда Осаянде "Сантуҳу" ёшлар жамоасида ўйнаган. Жорий мавсумнинг биринчи қисмида у 12 та гол урди.

Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида "қироллик клуби" 54 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. "Реал" пешқадам Каталониянинг "Барселона"сидан 4 очко ортда қолмоқда. Кейинги турда "қаймоқранглилар" сафарда "Валенсия" билан куч синашади.

Киритилди: 15:07, 08.02.2026.
Ўқилди: 1585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик