«Манчестер Юнайтед» афсонаси Гари Невилл «қизил иблислар» бош мураббийи билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ҳозирда ушбу лавозимни манкунианликларнинг собиқ футболчиси Майкл Кэррик эгаллаб турибди.
"Мен клуб раҳбариятига уларнинг позицияси бўйича тўғридан-тўғри савол бердим. Менга аллақачон янги мураббий қидирилаётганини айтишди. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Якуний хулоса мавсум охирида чиқарилади", — дея собиқ футболчининг сўзларини келтирмоқда «Sky Sports».
Кэррик 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар «қизил иблислар»ни бошқаради. Унинг қўл остида жамоа Премьер-лигада кетма-кет тўртта ғалабага эришди. Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» 44 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.













