Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Кейн Саудия Арабистони клублари нишонида

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг инглиз ҳужумчиси Харри Кейн Саудия Арабистони клубларининг қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда "Kicker" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, футболчининг эҳтимолий иш берувчилари орасида қиролликнинг етакчи жамоалари, жумладан, "Ал-Аҳли" ва "Ал-Иттиҳод" бор. Таъкидланишича, Германия клуби раҳбарияти ҳужумчини ўз таркибида сақлаб қолиш ниятида, бироқ шартномада кўрсатилган 70 миллион евро миқдоридаги товон пули банди мавжуд. Ушбу банд кучга киришидан олдин футболчи жамоани тарк этиш истаги ҳақида раҳбариятни расман хабардор қилиш ҳуқуқига эга.

Жорий мавсумда Кейн "Бавария" сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол уришга муваффақ бўлди. Инглиз футболчисининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 07:10, 10.02.2026.
Ўқилди: 1428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик