Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Оуэн "Манчестер Юнайтед" учун мураббий танлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Майкл Оуэн клубга бош мураббий танлаш бўйича маслаҳат берди. Яқинда "қизил иблислар" Майкл Кэррикни мавсум охиригача бўлган муддатга тайинлашди. Ўшандан бери жамоа Премьер-лигада тўртта ўйиндан тўрттасида ғалаба қозонди.

"Охирги ўн йилликда "Манчестер Юнайтед" ҳамма нарсани синаб кўрди. Улар туғма ғолибларни, синалган мураббийларни, собиқ футболчиларни, янги даҳоларни, тажрибали мутахассисларни таклиф қилишди. Улар ҳамма нарсани синаб кўришди. Ҳозир шундай мураббий борки, агар шу руҳда давом этадиган бўлса, футболчилардан максимал даражада фойдалана бошлади. Трибуналар жонланди, ишонч қайтди, барқарорлик пайдо бўлди. У клубни тушунади, у тўғри характерга эга.

Тасаввур қилинг, "МЮ" Чемпионлар лигасига чиқди, Кэррикка эса: "Иш учун раҳмат, бошқа одамни тайинлаймиз", дейишди. Ва клуб яна охирги 10-12 йилдаги ҳолатга қайтади. Ахир бу ўз оёғига ўқ узиш-ку!

Кэррик бундай гапларим учун раҳмат демайди, аммо у "Манчестер Юнайтед" учун идеал вариант. У қимматга тушмайди ва ҳозир клубнинг молиявий аҳволи яхши эмас. Мослашиш керак эмас, тил тўсиғи йўқ - у аллақачон шу ерда ва кутмоқда. Ва унинг шартномасини бошқа клубдан сотиб олиш шарт бўлмайди", - деди Оуэн Goal порталига.

 

Киритилди: 17:41, 10.02.2026.
Ўқилди: 1578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.