Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Буффон: "Роналдуга қарши ўйинлар олдидан ухлаш имконсиз эди"

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ва Италия терма жамоасининг афсонавий собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"У биз унга қарши ўйнаган ҳар бир ўйинда менга гол урарди. Фақат мен майдондан четлатилган ўйингина бундан мустасно бўлган, аммо қизил карточка олганимдан кейин ҳам у барибир гол урди. Роналдуга қарши ўйинлар олдидан кечаси ухлаш имконсиз эди. У шиддатли, шафқатсиз ва тезкор, доимо рақибларидан беш метр олдинда юради. Мен ҳеч қачон бундай футболчини кўрмаганман. У жарима майдончаси ичида ҳақиқий йиртқич эди ва доимо «ўлдиришга» тайёр турарди", — дея машҳур италияликнинг сўзларини Италия ОАВлари келтирмоқда.

Жанлуижи Буффон 2023 йилда фаолиятини якунлаган эди. Яқинда 41 ёшини қарши олган Криштиану Роналду эса ҳамон «Ал-Наср» сафида тўп суришда давом этмоқда.

Киритилди: 09:59, 11.02.2026.
Ўқилди: 1135 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.