Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Росеньор Кукурельянинг жароҳати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Челси" чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья Премьер-лига доирасидаги "Лидс"га қарши ўйиннинг (2:2) танаффус пайтида алмаштирилди.

Испаниялик футболчининг ўрнини майдонда Йоррель Хато эгаллади. Учрашув якунлангач, журналистлар Кукурелья билан нима содир бўлгани ҳақида сўрашди.

"Танаффусда Марк тизза ости пайларида ноқулайлик ҳис қилди. Тез орада у тиббий кўрикдан ўтади. Кейинги ўйингача у билан ҳаммаси жойида бўлишига умид қиламиз", — дея "кўклар" бош мураббийи Лиам Росеньорнинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирмоқда.

Жума куни, 13 февраль санасида "Челси" Англия Кубоги чорак финали доирасида сафарда "Халл Сити"га қарши майдонга тушади. 21 февраль куни эса АПЛнинг навбатдаги турида ўз уйида "Бёрнли"ни қабул қилади.

Киритилди: 16:08, 11.02.2026.
Ўқилди: 212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.