Кириш Регистрация

Скоулз "Манчестер Юнайтед"да "Тоттенхэм" юлдузини кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз "Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз жамоасида кўришни исташини тан олди.

Кўплаб миш-мишларга кўра, аргентиналик футболчи ёзда жамоадан кетиш ниятида. Жорий мавсум давомида "шпорлар"нинг 27 ёшли сардори ўз клуби раҳбариятини танқид қилиб келган.

"Менга Ромеро ёқади. Унинг ўйинини кузатиш завқли. У "Тоттенхэм"дан ғазабланган, шундай эмасми? У ерда ўйнашни истамаяпти. У мухлисларга, клуб раҳбариятига қарши чиқмоқда ва менимча, у бироз "ақлдан озган". Лекин мен уни "Манчестер Юнайтед"да жон деб кўрган бўлардим. Унда характер бор", — дея инглиз ОАВлари Скоулзнинг сўзларини келтирмоқда.

Аввалроқ Кристиан Ромеро учун асосий даъвогар сифатида Мадриднинг "Атлетико" клуби тилга олинган эди. "Transfermarkt" порталида жаҳон чемпионининг нархи 60 миллион евро этиб белгиланган.

Киритилди: 16:20, 11.02.2026.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.