Кириш Регистрация

"Ноттингем Форест" Дайч қўл остидаги сўнгги ўйинда АПЛнинг сўнгги 10 йиллик антирекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» жамоаси «Вулверхэмптон» дарвозасига йўл топа олмади, бу эса Шон Дайчнинг истеъфосига сабаб бўлди.

Учрашув голсиз дуранг билан якунланди. Бу натижа «ўрмончилар»ни асло қаноатлантирмади, чунки улар чемпионатнинг асосий аутсайдери дарвозаси томон нақ 35 та зарба йўллашди, аммо бирорта гол ура олишмади. «Squawka» маълумотларига кўра, «Ноттингем Форест» сўнгги ўн йил ичида Премьер-лига доирасидаги бир ўйинда 35 бор зарба бериб, бирорта ҳам гол ура олмаган илк жамоага айланди. Охирги марта бундай ҳолат 2016 йилда «Манчестер Юнайтед» ва «Бёрнли» (0:0) ўртасидаги баҳсда қайд этилган бўлиб, ўшанда «қизил иблислар» 38 бор рақиб дарвозасига зарба беришган эди.

«Бўрилар» билан ўйин тугаганидан кўп ўтмай, «Ноттингем Форест» матбуот хизмати Шон Дайчнинг истеъфосини эълон қилди.

Киритилди: 10:51, 12.02.2026.
Ўқилди: 205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.