Кириш Регистрация

Симеоненинг айтишича, у Фликнинг ишидан ҳайратга тушган

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона» устози Ханс-Дитер Флик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бугун «матрасчилар» Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувида ўз майдонларида «кўк-анорранглилар»ни қабул қилишади.

«Фликка қойил қолиш керак, чунки у юқори ҳимоя чизиғи билан ўйнашда давом этмоқда, «бўғиб қўювчи» прессингга урғу бермоқда ва ўз футболчиларини шундай хавфли услубда ўйнашга муваффақиятли ишонтира олмоқда», — деди Симеоне матбуот анжуманида.

Жамоалар ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади. Жавоб учрашуви 3 март кунига режалаштирилган.

Ханс-Дитер Флик 2024 йилнинг ёзида «Барселона» бошқарувини қўлга олган эди.

Киритилди: 10:58, 12.02.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.