«Бавария» спорт директори Макс Эберль жамоа вингери Луис Диаснинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Функционернинг таъкидлашича, дастлабки вақтларда «Бавария» Диаснинг трансфери учун кўп танқид қилинган, бироқ клубдагилар танлов тўғри эканлигига ишонишган.
«Биз у бизнинг ўйин услубимизга жуда мос тушишини ҳис қилгандик. Бу жуда муваффақиятли трансфер. Эҳтимол, энди кимдир ортга назар ташлаб: "Майли, балки ҳаммаси унчалик ёмон бўлмагандир", деб айтар», — дея Эберлнинг сўзларини келтирмоқда «Bayern & Germany».
«Бавария» ўтган ёзда Диасни «Ливерпуль»дан 70 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда 29 ёшли колумбиялик футболчи барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.













