«Тоттенхэм» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер «шпорлар»га жамоа бош мураббийлиги лавозимига «Челси»нинг собиқ устози Энцо Марескани тайинлашни маслаҳат берди.
«Менинг фикримча, Энцо Мареска каби мутахассис «Тоттенхэм» мураббийлигига номзод бўлиши керак, бу жуда қизиқ. Агар мен «Тоттенхэм»да бўлганимда, унинг номзодини жиддий кўриб чиққан бўлардим. У «Челси»нинг собиқ мураббийи бўлса ҳам ва «Тоттенхэм» мухлислари бундай нарсаларни ёқтиришмаса-да, буни амалга ошириш лозим», — дея Линекернинг сўзларини келтирмоқда «The Rest is Football».
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 февраль куни «Тоттенхэм» Томас Франкни бош мураббийлик лавозимидан истеъфога чиқарган эди. Энцо Мареска эса 2024 йилдан бери «Челси»ни бошқариб келаётганди ва у жорий йилнинг 1 январидан буён ишсиз ҳисобланади.













