«Интер» ўз таркибида ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни сақлаб қолмоқчи.
«Tuttosport» нашрининг хабарига кўра, Милан клуби арманистонлик футболчига 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган янги қисқа муддатли шартнома таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. 37 ёшли хавбекнинг «Интер» билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.
Генрих Мхитарян 2022 йилда «Рома»дан эркин агент сифатида «Интер»га ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Милан клуби сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. «Transfermarkt» портали Мхитарянни 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.













