Кириш Регистрация

Антонио Чемпионшип клубига йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Вест Хэм» клуби собиқ футболчиси Майкл Антонио янги жамоа билан музокаралар олиб бормоқда. Гап Чемпионшипда иштирок этаётган «Чарльтон» клуби ҳақида кетмоқда. BBC Sport нашрининг аниқлик киритишича, томонлар қисқа муддатли шартнома имзолашни режалаштиришган — футболчи узоқ муддатли мажбуриятларни зиммасига олишдан олдин ўз имкониятларини синаб кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг декабрида Майкл Антонио Ferrari рулида оғир йўл-транспорт ҳодисасига учраган эди. Тикланиш жараёни бир неча ой давом этди ва у собиқ клуби билан хайрлашишга мажбур бўлди — шартнома муддати тугагани сабабли «болғачилар» уни узайтиришни исташмади.

Шунингдек, манбанинг хабар беришича, футболчи «Брентфорд» ва «Лестер» каби клубларга ҳам мурожаат қилиб кўрган.

Киритилди: 02:09, 13.02.2026.
Ўқилди: 320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.