Кириш Регистрация

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз!

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родригога қизиқиш билдирмоқда.«Пари Сен-Жермен» Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родригога қизиқиш билдирмоқда. Бразилиялик футболчини жамоада кўришни шахсан парижликлар устози Луис Энрике хоҳламоқда.

Бироқ, «Transfer News Live»нинг «Defensa Central»га таяниб хабар беришича, «қаймоқранглилар» футболчини сотиш ниятида эмаслар. Агар «ПСЖ» битимга ўз ярим ҳимоячиси Витиньяни қўшмаса, мадридликлар ҳатто музокараларни ҳам бошлашмайди. Бундай алмашинув — Лига 1 гранди учун келаётган ёзда Родригони қўлга киритишнинг ягона имкониятидир.

Витинья «Реал»нинг анчадан бери кузатувида бўлган трансфер мақсади ҳисобланади. «Transfermarkt» порталида португалиялик футболчининг нархи 110 млн евро, Родриго эса шу сайт экспертлари томонидан 60 млн еврога баҳоланган.

Киритилди: 10:30, 13.02.2026.
Ўқилди: 1430 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.