Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Брентфорд» устози «Арсенал» билан дурангга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия футболида 26-тур якунланди, «Брентфорд» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб эта олмади — жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. «Асаларилар» устози Кит Эндрюс учрашув якунлари ҳақида тўхталиб, ўз шогирдларининг ишончли ҳаракатларини юқори баҳолади.

"Биз ғалаба қозона олмадик, лекин топ-клубга қарши ўйинда барча жиҳатлар бўйича ажойиб ҳаракат қилдик. Ишга бўлган муносабат, фидойилик — буларнинг барчасидан жуда мамнунман. Жамоа бутун ўйин давомида ижобий кайфиятда бўлди", — дея Кит Эндрюснинг сўзларини келтиради «BBC Sport».

Натижада «Брентфорд» айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида юқори — еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:29, 13.02.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик