Кириш Регистрация

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди

Баҳо:
+ | -

«Истанбул Башакшеҳир» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Footmercato.net» сайти талқинига кўра Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарлари топ-10 рўйхатига кирди.

Ушбу мавсумда Шомуродов Туркия Суперлигасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз майдонда жами 1856 дақиқа ҳаракат қилган. Тўпурарлар рейтингида Элдор ўнинчи ўринни эгаллади.

Рейтинг етакчиси сифатида «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн (21 ўйинда 24 та гол) кўрсатилган. Иккинчи ўринда «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе (22 ўйинда 23 та гол) бораётган бўлса, кучли учликни «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Холанд (25 ўйинда 21 та гол) якунлаб берган.

Киритилди: 21:12, 13.02.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.