Кириш Регистрация

Компани "Бавария"нинг навбатдаги рақиби кучига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг "Вердер"га қарши бўладиган бўлажак ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Компанининг таъкидлашича, рақибнинг турнир жадвалидаги ўрнидан қатъи назар, Германия чемпионатида умуман осон ўйинлар бўлмайди. Шунингдек, мутахассис "Вердер"да ҳозир янги мураббий ишлаётганини ва у жамоа ўйинини қайта қураётганини қайд этди.

"Футбол нуқтаи назаридан улар ёмон ўйнашмаяпти, шунчаки голлар етишмади. Агар умумий манзарага қарасангиз, улар ўйлаганингизчалик ёмон ҳаракат қилишмади. Бу яхши жамоа. Рақибда янги мураббий бўлганида, тактик жиҳатдан мослашувчан бўлиш ва ўз кучли томонларингга янада кўпроқ эътибор қаратиш керак", — дея Компанининг сўзларини келтирмоқда "Bayern & Germany".

Германия чемпионатининг 22-тури доирасидаги "Вердер" (16-ўрин) ва "Бавария" (1-ўрин) ўртасидаги учрашув бугун, 14 февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади.

Киритилди: 11:32, 14.02.2026.
Ўқилди: 150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.