Кириш Регистрация

"Челси" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Тоттенхэм" клубида тўп тепаётган швециялик ярим ҳимоячи Лукас Бергвалль Англия Премьер-лигасининг иккита клуби қизиқишлар доирасида турибди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 20 ёшли скандинавиялик футболчининг эҳтимолий трансферига пойтахтнинг "Челси" ва Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирган. "Шпорлар" эса, ўз навбатида, бўлажак харидорларга ҳозирги вақтда Бергвалль билан хайрлашиш ниятида эмасликларини тушунтиришган.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида ярим ҳимоячи 17 та учрашув ўтказди. Швециялик хавбек ўз ҳисобига битта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 16:06, 14.02.2026.
Ўқилди: 711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик