Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Металлург» таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суратларда олиб бормоқда.
Жумладан, тажрибали футболчи Азимжон Аҳмедов янги мавсумда «Металлург» шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Аҳмедов ўтган мавсум «Навбаҳор» сафида тўп тепди. Умумий ҳисобда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасида футболчи 23 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол уриб, 1 бор шерикларига голли узатма етказиб берди.
Азимжон Аҳмедов футболчилик фаолияти давомида «Навбаҳор», «Пахтакор» ва «Турон» клублари сафида тўп тепган.
"Азимжон Аҳмедов янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.
Азимжон Аҳмедов
Туғилган санаси: 04.01.1992
Туғилган жойи: Наманган шаҳри
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: «Навбаҳор», «Пахтакор» ва «Турон».













