"Ливерпуль" устози Арне Слот Доминик Собослаини айни дамда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири деб атаган Муҳаммад Салоҳнинг сўзларига муносабат билдирди.
Мисрлик ва венгриялик футболчилар шанба куни Англия Кубоги доирасида "Брайтон"га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда биттадан гол уришди. Яна бир аниқ зарбани Кёртис Жонс ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Баҳс тугаганидан сўнг Салоҳ Собослаини дунёнинг энг яхшиларидан бири деб ҳисоблашини айтди ва ОАВ вакиллари Слотдан ушбу сўзларга изоҳ беришни сўрашди.
"Менимча, дунёда элита даражасидаги футболчилар кўп. Доминик улар қаторига кириши борасида Муҳаммаднинг фикрига тўлиқ қўшиламан", — дея жавоб берди мураббий ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
"Ливерпуль" ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.













