"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Англия Кубоги доирасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) интервью берди.
25 ёшли венгриялик футболчи учрашувнинг 56-дақиқасида гол уриб, баҳс қаҳрамонларидан бирига айланди. Шунингдек, Кёртис Жонс ва Муҳаммад Салоҳ (пенальтидан) ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.
"Менинг голим? Бундай зарбалар ҳар доим ҳам ўхшайвермайди, лекин охирги пайтларда ёмон чиқмаяпти. Шу руҳда давом этишни ва имкон қадар тез-тез гол уришни истайман.
Мен Стивен Жеррард эмасман. У — "Ливерпуль" афсонаси, аммо мен ўз шахсий тарихимни ёзишни хоҳлайман", — деди Собослаи "TNT Sports"га берган интервьюсида.
Ярим ҳимоячи ҳисобида жорий мавсумдаги 35 та ўйинда ўнта гол ва еттита голли узатма мавжуд.













