Кириш Регистрация

Арбелоа Трентнинг ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Трент Александр-Арнольд декабрь ойидан бери илк бор Мадриднинг "Реал" клуби асосий таркибида майдонга тушди. Қайтиш муваффақиятли кечди: инглиз футболчиси "Реал Сосьедад" билан учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Гонсало Гарсияга голли узатма етказиб берди, 60-дақиқада эса "қаймоқранглилар" 4:1 ҳисобида олдинда бораётган вақтда захирага олинди. Қолган вақт ичида дарвозаларга гол урилмади.

Жамоа устози Альваро Арбелоа Трентнинг ёрқин ўйини уни ҳайрон қолдирмаганини тан олди.

"Мен ҳайратда эмасман. У жуда ақлли, ўйинни мукаммал тушунади. Унинг маҳорати ва IQ (интеллект) даражаси юқори нуқтада.

Бизда шундай футболчи борлигидан бахтиёрмиз, лекин бу янгилик эмас. Вақт ўтиши билан у ўзининг энг юқори формасига қайтади", — деди Арбелоа ўйиндан кейинги ОАВ билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Трент Александер-Арнольд жароҳати сабабли икки ойдан ортиқ вақтни ўтказиб юборган эди.

Киритилди: 13:40, 15.02.2026.
Ўқилди: 1166 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.