«Ювентус» ҳимоячиси Глейсон Бремер бир нечта клубларнинг эътиборида бўлиб турибди. «Calciomercato» нашрининг хабар беришича, 28 ёшли бразилиялик футболчининг шартномасида товон пули ҳақида банд мавжуд эмас ва «кекса синьора» ўйинчини сотишни истамаяпти. Трансфер фақат жуда жозибадор таклиф тушган тақдирдагина амалга ошиши мумкин — бу сумма камида 70 миллион еврони ташкил этиши керак. Бремернинг ўзини ҳам қизиқтириш осон бўлмайди, чунки у «Ювентус»да ўзини худди ўз уйидагидек ҳис қилмоқда.
Бремерни кузатиб бораётган ва таклиф бериши мумкин бўлган клублар қаторида «Челси», «Ливерпуль» ва «Бавария» номлари келтирилмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Бремер 19 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига учта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди.













