Кириш Регистрация

"Реал" пенальти ишлаш бўйича Европада ишончли етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Винисиус Жуниорнинг пенальтидан урган иккита голи «Реал Мадрид»га шанба кунги Ла Лига баҳсида «Реал Сосьедад»ни тор-мор этишга ёрдам берди (4:1).

Бразилиялик ҳужумчи учрашувнинг 25 ва 48-дақиқаларида ўн бир метрлик нуқтадан зарба бериб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. «Opta» нашрининг хабар беришича, «қаймоқранглилар» Испания чемпионатининг жорий мавсумида аллақачон 13 та пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди — бу Европанинг кучли бешлик лигалари ичида катта фарқ билан энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ўринда Бундеслигада тўққиз бор пенальти тепган «Бавария» бормоқда.

24 турдан сўнг 60 очко жамғарган «Реал» Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Барселона» ҳисобида 58 очко бор, бироқ каталонияликлар битта кам ўйин ўтказишган.

Киритилди: 16:44, 15.02.2026.
Ўқилди: 303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.