Кириш Регистрация

Флик: "Биз ҳакамлар сабаб ютқазмадик"

Баҳо:
+ | -

Испания Кубогида «Атлетико»дан қабул қилинган 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, «Барселона» ҳакамликдан норози бўлди. Якшанба кунги матбуот анжуманида «кўк-анорранглилар» устози Ханс-Дитер Флик ушбу мавзудаги саволларга жавоб берди.

— Пайшанба кунги ҳакамлик ҳақида нима деб ўйлайсиз?

— Баъзида бизга ёқмайдиган воқеалар содир бўлади. Мадридда кийиниш хонасида ҳакам билан гаплашиб олдим, чунки ундан нима сабабдан голни инобатга олмаганини тушунтириб беришини хоҳладим. Ўйиндан кейинги мулоқот ижобий бўлди. Биз ҳакам туфайли ютқазмадик. Ўйинимизни яхшилашимиз керак.

— Суҳбат қандай ўтди?

— Ҳакамлар хонаси эшигини тақиллатдим ва биз гаплашиб олдик. Бу нормал ҳолат — майдонда кучли босим бўлади. Орамизда яхши суҳбат бўлиб ўтди ва у фақат иккимизга тегишли бўлиб қолади.

— Ҳакамлар билан муносабатларни нормаллаштириш мумкинми?

— Иложи бор. Лекин одатда мен кўпроқ жамоага эътибор қаратаман. Матбуот анжуманидан сўнг шунчаки ҳакамлар билан гаплашишим кераклигини ҳис қилдим. Бордим ва улар менга эшикни очишди.

Киритилди: 17:54, 15.02.2026.
Ўқилди: 595 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.