Кириш Регистрация

Рафинья тайёр, Рэшфорд эса...

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига доирасидаги «Жирона»га қарши ўйин олдидан жамоадаги кадрлар ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди. Немис мутахассисининг сўзларига кўра, вингер Рафинья жамоага ёрдам беришга тайёр, бироқ Маркус Рэшфорд ҳозирча майдонга тушишга тайёр эмас.

«Рэшфорднинг аҳволи яхшиланаётган бўлса-да, у ўйнамайди. Рафинья эса майдонга тушиши мумкин», — деди Флик якшанба кунги матбуот анжуманида.

Рафинья мушакларидаги муаммо сабабли охирги бир нечта ўйинни ўтказиб юборган эди. Рэшфордга келсак, у ҳафта ўртасида каталонияликлар 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган «Атлетико»га қарши кубок баҳсида иштирок этмади.

Ла Лига доирасидаги «Жирона» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 16 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да (17 февралга ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 18:10, 15.02.2026.
Ўқилди: 403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.