Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Винисиус: "Моуриньо "Реал" тарихини ўзгартирди"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Винисиус Жуниор Жозе Моуринью ҳақида нима деб ўйлашини айтди.

Португалиялик мутахассис 2010 йилдан 2013 йилгача «қаймоқранглилар»ни бошқарган. Айни дамда «special one» ўз ватанида «Бенфика» клубида фаолият юритмоқда. Мадридликлар Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасида айнан шу жамоа билан тўқнаш келишади.

«Реал»нинг Моуриньо қўл остидаги ўйинларини кўрганманми? Албатта. Жозе клуб тарихини ўзгартирган», — деди Винисиус.

«Бенфика» ва «Реал» ўртасидаги қарама-қаршиликнинг дастлабки учрашуви сешанба куни «бургутлар» майдонида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса кейинги чоршанба, 25 февраль куни Испанияда ўтказилади.

Киритилди: 11:55, 16.02.2026.
Ўқилди: 306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.