Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Топ-лигаларда сўнгги бир йил ичида голли ҳаракатлар бўйича Антонидан фақат бир нафар бразилиялик олдинда бормоқда

Баҳо:
+ | -

«Бетис» вингери Антони мунтазам равишда голлар ва голли узатмаларни амалга оширишда давом этмоқда.

Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган «Мальорка»га қарши баҳсда 25 ёшли футболчи ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди. Opta маълумотларига кўра, Антони ўтган йилнинг февраль ойида «Бетис»га келганидан бери Европанинг кучли бешлик чемпионатларида самарали ҳаракатлар сони бўйича бразилияликлар орасида иккинчи ўринда бормоқда. Севильяликлар ҳужум етакчиси 33 та голда (19 та гол ва 14 та узатма) иштирок этган бўлса, рейтингни бошқариб турган «Барселона» аъзоси Рафинья 40 та (26+14) голли ҳаракатни амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган қишда «Бетис» Антонини «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олган эди, ёзда эса унинг трансферини тўлиқ сотиб олди.

Киритилди: 12:25, 16.02.2026.
Ўқилди: 266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.