Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Бастони «Ювентус»га қарши ўйиндан сўнг ҳақорат ва таҳдидларга учради

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони А Серия доирасидаги баҳснинг (3:2) биринчи бўлимида йиқилиш вазиятини бўрттириб кўрсатиб, «Ювентус» ҳимоячиси Пьер Калюлюнинг майдондан четлатилишига сабаб бўлди.

Ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда футболчининг манзилига таҳдид ва ҳақоратлар ёғилди. Шу сабабли Бастони ўз постлари остида шарҳ қолдириш имкониятини чеклаб қўйди, унинг рафиқаси Камилла Брешиани эса ўз аккаунтини фаолиятсиз ҳолатга келтирди.

Қайд этилишича, юзага келган ушбу вазиятда «Интер» клуби ўз ҳимоячиси атрофида жипслашган. Клуб раҳбарияти футболчини тинчлантириш мақсадида у билан аллақачон суҳбатлашган.

«Интер»дагилар Бастони томонидан илгари ҳеч қачон симуляция ишлатилмаган деб ҳисобламоқдалар.

Киритилди: 18:20, 16.02.2026.
Ўқилди: 188 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.