Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

«Жирона» — «Барселона» ўйинида ишлаган VAR ҳаками четлатилди

Баҳо:
+2 | -

Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган «Жирона» ва «Барселона» (2:1) учрашувидаги машмашали вазият сабабли VAR ҳаками жазоланадиган бўлди.

Ўйиннинг 86-дақиқасида Фран Бельтран томонидан киритилган голдан аввал «Жирона» ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри тўпни ўзига бўйсундираётган вақтда «Барса» ҳимоячиси Жюль Кунденинг оёғини босиб олган. Француз ҳимоячиси майдонга йиқилган, Эчеверри эса ҳужумни давом эттириб, Хоэль Рокага пас берган, у эса Бельтранга голли узатмани етказган.

VAR ҳакамлари вазиятни кўриб чиқишган бўлса-да, бош ҳакам Сесар Сото Градони монитор ёнига чақиришмаган. Натижада гол инобатга олинган ва бу «Жирона»га ғалаба келтирган.

"As" нашрининг хабарига кўра, Ла Лига Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) Эчеверрининг ҳаракатини қоида бузилиши деб топди. Демак, VAR вазиятга аралашиши ва Бельтраннинг голи бекор қилиниши керак эди.

Ушбу баҳсда VAR учун масъул бўлган ҳакам Давид Гальвес Раскон номаълум вақтга ўз вазифасидан четлатилди.

Киритилди: 00:17, 18.02.2026.
Ўқилди: 3145 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.