Кириш Регистрация

38 ёшли Фабрегас 41 ёшли Модричга тан берди

Баҳо:
+ | -

А Сериянинг 25-туридан ўрин олган баҳсда «Милан» ва «Комо» очколарни бўлишиб олишди (1:1). Меҳмонлар 32-дақиқада Николас Паснинг ҳаракатлари билан ҳисобни очишган бўлса, «россонерилар» таркибида 64-дақиқада Рафаэл Леау жавоб қайтарди.

Учрашув якунлангач, «Комо» устози Сеск Фабрегас рақиб ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг ўйини ҳақида тўхталиб ўтди.

«Модрични томоша қилиш завқ бағишлайди. Мен уни олқишладим. 41 ёшда бундай даражада тўп суриш... Биз унга босим ўтказишга ҳаракат қилдик, лекин унга барибир! Унинг А Серияда эканлиги ва биз унинг ўйинидан баҳраманд бўлаётганимиз учун унга раҳмат айтишимиз керак», — деди DAZN нашрига берган интервьюсида испаниялик мураббий. Маълумот учун, Фабрегаснинг ўзи атиги 38 ёшда.

«Милан» 54 очко билан А Серия жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, «Комо» эса 42 очко билан олтинчи поғонадан жой олган.

Киритилди: 03:44, 19.02.2026.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик