Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Кубарси Альварес ва Бастонининг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубарси клубнинг Хулиан Альварес ва Алессандро Бастонига бўлган қизиқиши ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Мадриднинг «Атлетико» ҳужумчиси ва Миланнинг «Интер» марказий ҳимоячиси «кўк-анорранглилар»нинг трансфер мақсадлари қаторида қайд этилган, бироқ каталонияликларнинг молиявий қийинчиликлари сабабли улардан ҳатто бирини қўлга киритиш ҳам ниҳоятда мушкул бўлади.

«Альвареснинг трансфери? Хулиан — топ-футболчи, дунё даражасидаги ҳужумчи. Мен унга қарши ўйнаганман. У «Барселона» талабларига тўлиқ жавоб беради деб ҳисоблайман.

Бастони — ажойиб ҳимоячи. Мен унинг ўйинларини бир неча бор кўрганман ва барчамиз у нималарга қодирлигини биламиз. Лекин ҳаммаси клубга боғлиқ», — дея «Barca Universal» Кубарсининг сўзларидан иқтибос келтиради.

Transfermarkt портали Альварес ва Бастонининг нархини мос равишда 100 ва 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:16, 19.02.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик