Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Ардус» Европа чемпионига қарши 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Ардус» Қозоғистон чемпиони «Қайрат»га қарши иккита назорат ўйини ўтказади. Европанинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Қайрат» 17 август куни Тошкентга ташриф буюради. Ушбу икки жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари 18 ва 19 август кунлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ҳар иккала ўйин ҳам 17:30да бошланади.

Қайд этиш жоиз, 1995 йилда асос солинган «Қайрат» сўнгги йилларда мунтазам УЕФА Кубогининг финал тўртлигидан жой олиб келмоқда. 2013 йили «Қайрат» ушбу мусобақа финалида Москванинг «Динамо» жамоасни мағлубиятга учратиб (4:3), Кўҳна қитъанинг энг кучли клуби деб топилди.

«Қайрат»га қарши ўйинлар «Ардус»га 27 август – 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги 2013 йилги Осиё чемпионати ўйинларига тайёргарлик кўриш имконини беради. Япониядаги мусобақа гуруҳ босқичида «Ардус» «В» гуруҳида Эроннинг «Санае Гити Пасанд», Таиланднинг «Чонбури Блувейв» ва Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаларига қарши тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, Осиё футзал клубларининг 2012 йилдаги энг нуфузли мусобақасида «Ардус» финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи ўйинда «Санае Гити Пасанд»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Манба: www.ardusfc.uz
Киритилди: 11:45, 14.08.2013.
Ўқилди: 4500 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.