Кириш Регистрация

Тудор: «Бизда ақл бовар қилмас даражада иқтидорли футболчилар бор»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг янги бош мураббийи Игор Тудор нима учун жамоанинг Премьер-лигада қолишига тўлиқ ишониши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Шу ҳафтада мен футболчиларнинг сифатини кўрдим. Бизда ақл бовар қилмас даражада иқтидорли ўйинчилар бор, ҳатто уларнинг айримлари ҳозир биз билан бўлмаса-да, улар албатта қайтади. Якшанба куни ихтиёримизда 13 та яхши футболчи бўлади», — дея Тудорнинг сўзларини келтиради The Spurs Express.

Эслатиб ўтамиз, Тудор февраль ойи ўрталарида Томас Франкнинг ўрнини эгаллаб, «Тоттенхэм»ни бошқаришни бошлади. 22 февраль куни «шпорлар» янги мураббий қўл остида биринчи ўйинини ўтказади — рақиб «Арсенал» бўлади. Англия чемпионатининг 27-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 12:11, 21.02.2026.
Ўқилди: 223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.