Кириш Регистрация

Англия чемпионати. "Челси" ва "Астон Вилла" ўз ўйинларида очко йўқотди, "Брайтон" сафарда "Брентфорд"ни енгди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида "Челси" ўз майдонида "Бернли"ни қабул қилди ва кутилмаганда очко йўқотди. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ Жоао Педро мезбонларни олдинга олиб чиққан эди. Аммо 72-дақиқада "кўклар" ҳимоячиси Уэсли Фофана иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган "Бернли" босимни оширди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Зиан Флемминг мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Айни дамда "Челси" 45 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни сақлаб турибди. "Бернли" эса 19 очко билан охиргидан битта олдинги (19) поғонани эгаллаб турибди.

АПЛ. 27-тур
21.02.2026 | 20:00
«Стэмфорд Бридж», Лондон

«ЧЕЛСИ» — «БЕРНЛИ» — 1:1

Голлар: Жоао Педро 4’ (1:0), Флемминг 90’ (1:1).

«Челси»: Санчес, Гюсто (Хато, 80), Чалоба, Фофана, Жеймс (Ачимпонг, 89), Сантос, Кайседо, Педру Нету (Сарр, 88), Фернандес, Палмер (Адарабиойо, 75), Жоао Педро (Делап, 80).

«Бернли»: Дубравка, Эстев, Уорралл, Лоран (Брун Ларсен, 78), Хамфрис (Чауна, 84), Межбри, Угочукву (Уорд-Проуз, 57), Уокер (Лукас Пирес, 46), Эдвардс, Флемминг, Энтони (Барнс, 84).

Огоҳлантиришлар: Фофана (34), Санчес (90), Хато (90) — Межбри (30).
Четлатиш: Фофана (72, иккинчи сариқ).

Куннинг параллел кечган баҳсида "Астон Вилла" ўз уйида "Лидс" билан куч синашди ва худди шундай 1:1 ҳисобини қайд этди. Меҳмонлар сафида Антон Штах ҳисобни очган бўлса, "Вилла" бунга Тэмми Абрахамнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

"Астон Вилла" 51 очко билан АПЛда 3-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. "Лидс" эса 31 очко билан 15-ўринда бормоқда.

АПЛ. 27-тур
21.02.2026 | 20:00
«Вилла Парк», Бирмингем

«АСТОН ВИЛЛА» — «ЛИДС» — 1:1

Голлар: Штах 31’ (0:1), Абраҳам 88’ (1:1).

«Астон Вилла»: Мартинес, Матсен, Мингс, Конса, Кэш (Гарсия, 87), Дуглас Луис (Богард, 87), Онана (Баркли, 61), Буэндия (Абраҳам, 75), Роджерс, Бэйли (Санчо, 61), Уоткинс.

«Лидс»: Дарлоу, Гудмундссон (Бийол, 46), Родон, Стрейк, Ампаду, Жастин, Ааронсон (Нмеча, 73), Штах (Лонгстафф, 83), Груев, Богл, Калверт-Льюин.

Огоҳлантиришлар: Буэндия (73) — Бийол (62), Дарлоу (69), Богл (79), Груев (90).

 

АПЛ. 27-тур
21.02.2026 | 20:00
«Брентфорд Коммьюнити», Брентфорд

«БРЕНТФОРД» — «БРАЙТОН» — 0:2

Голлар: Гомес 30’ (0:1), Уэлбек 45’ (0:2).

«Брентфорд»: Келлехер, Хенри, ван дер Берг, Айер (Донован, 81), Хики (Коллинз, 45), Янельт (Ярмолюк, 46), Хендерсон (Дамсгор, 67), Льюис-Поттер (Шаде, 46), Йенсен, Уаттара, Тиаго.

«Брайтон»: Вербрюгген, Ферди Кадиоглу, Данк, ван Хекке, Виффер (Велтман, 65), Грос, Хиншелвуд, Милнер (Балеба, 90), Митома, Уэлбек, Гомес (Де Кейпер, 76).

Огоҳлантиришлар: Ярмолюк (90) — Виффер (12), Ферди Кадиоглу (54).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:07, 21.02.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.