Англия Премьер-лигасининг 27-турида «Ливерпуль» сафарда «Ноттингем Форест» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув «Сити Граунд» стадионида бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 89-дақиқасида «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер гол урди, бироқ у тўп қўл билан ўйналгани сабабли бекор қилинди. Шунга қарамай, 90+7-дақиқада Макаллистер яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва бу сафар гол инобатга олинди.
Арне Слот шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 45 тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
«Ноттингем» эса ғалабасиз сериясини тўртта ўйинга етказди (икки дуранг ва икки мағлубият). Улар 27 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасини эгаллаб турибди.
АПЛ. 27-тур
22.02.2026 | 19:00
«City Ground», Ноттингем
«НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ» — «ЛИВЕРПУЛЬ» — 0:1
Гол: Макаллистер 90+7’ (0:1).
«Ноттингем Форест»: Ортега, Мурильо, Миленкович, Уильямс, Айна, Сангаре, Андерсон (Домингес, 77), Гиббс-Уайт (Макэйти, 90+3), Хадсон-Одои (Ндой, 66), Хатчинсон (Баква, 66), Игор Жезус (Лукка, 77).
«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Конате, Керкез (Гомес, 83), Собослаи, Макаллистер, Гравенберх, Жонс (Робертсон, 83), Гакпо (Кьеза, 77), Салах (Нгумоха, 77), Экитике.
Огоҳлантиришлар: Гиббс-Уайт (20), Айна (61).













