Кириш Регистрация

Суперлига интроси энди жонли кадрлар уйғунлигида бўлади

Баҳо:
+ | -

21 февраль куни Лиганинг Телеграм саҳифасида Суперлига учун аввалги йилларда тайёрланган интролар эслаб ўтилди. Мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, ўтган мавсумларда график кўринишлар, сунъий интеллект таъсири асосий планда бўлди.

2022 йилги интро мухлисларга манзур бўлганини изоҳлардан ҳам билиш қийин эмас. Ўзбек футболи олдинга юра бошлаганига ишора сифатида тақдим этилган роликда Суперлига клубларининг рамзларига эътибор қаратилди. Унинг тарихийлиги шундан иборатки, "ОКМК", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" каби клубларнинг эски логолари кейинчалик янгисига алмаштириб юборилди.

2023 йилга келиб Лига клублар рамзларидан кўра кўпроқ, уларнинг логотиплари ва географик жойлашувларини кўрсатишга қарор қилди. Бунда Game of Thrones филми интросидан илҳомланилганлигини қайд этиш лозим. Ролик нафақат ўзбек футболи жамоатчилиги, балки хориж ОАВ эътиборини ҳам ўзига қаратди. Испаниянинг машҳур Marca нашри Суперлига интроси ҳақида алоҳида материал чоп этди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг чет эллик фойдаланувчилари ўртасида Суперлига интроси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кўриб турганингиздек, 2023 йилги интро "Турон" клубини тарихга мухрлаган. "Қизилқум" ва "Насаф" клублари эса шундан кейин ўз логотипларини ўзгартиришган.

Орадан бир йил ўтиб Лига секин-аста дунёни қамраб олаётган сунъий интеллектга эътибор қаратишни лозим деб топди ва эндиликда клубларнинг асосий номларини кадрларга мухрлади. Энди нафақат логотип ва рамзлар, улар қаторига футболчилар ҳам қўшилди.

2024 йилги интрода "Металлург" ва "Олимпик" клублари бор эди. Бекобод жамоаси шу йилдан сўнг тарқатиб юборилди. "Олимпик" эса Пролигага тушиб кетди. Бугунга келиб "Олимпик" Лига учун тарихга айланиб улгурди.

2025 йилги роликда Англия Премьер-лигасининг 2013/14 мавсуми жиҳатларини кўриш мумкин. Бунда тажриба нисбатан кўпроқ бўлиб, интрога темп қўшилди. Лига интро мусиқаси масаласига алоҳида ёндошди ҳамда DJ Piligrim ва Жасур Бадалбаев билан ҳамкорлик қилди. Унда миллий руҳ ва оҳангга эътибор қаратилди, бир вақтнинг ўзида Суперлига мадҳияси пайдо бўлди. UZSL бренди шаклланишга ўтди.

Ўтган йиллар давомида Лига инфратузилмани ривожлантириш, медиа йўналишида олдинга силжишга ҳаракат қилди. Бугунга келиб бизда бир-бирига узвий боғланган, бироқ алоҳида ихтисосликда фаолият олиб борадиган Трансляция, Матбуот хизмати, Медиа каби бўлимлар мавжуд. Лига ўз студияси, техникаси ва кўчма телевизион станциясига эга.

2025 йилги мавсум давомида Лига мутахассислари телевизион трансляциялардан ташқари марказий учрашувларни алоҳида суратга тушириб боришга ҳаракат қилди. Стадионлар, майдонлар сифати, мухлислик ва бошқа қатор жиҳатлар роликларнинг ранг-баранг бўлиши, мамлакат ички чемпионатининг характери, ранги ва сифати шаклланишига олиб келди. Шундан келиб чиқиб, Лига эндиликда жонли кадрларга каттароқ урғу беришга қарор қилди. Ишонамизки, футбол жамоатчилиги учун бу манзур бўлади.

 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:50, 23.02.2026.
Ўқилди: 452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.