Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина - Пиза
24/02 00:45 Болонья - Удинезе
24/02 01:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес - Жирона

«Монако» етакчиси «ПСЖ» билан ўйинга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Монако» ҳужумчиси Магнес Аклиуш катта эҳтимол билан 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Пари Сен-Жермен»га қарши жавоб учрашувида майдонга туша олади. Бу ҳақда «L’Équipe» нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ футболчи сонидан жароҳат олган эди. Жароҳат жиддий бўлмаса-да, у Лига 1 доирасидаги «Ланс»га қарши ўйинни (3:2) ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Якшанба куни эса ҳужумчи одатий тартибда машғулот ўтказди, бу унинг парижликларга қарши бўлажак баҳсда иштирок этиши мумкинлигидан далолат беради. Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 3:2 ҳисобида «ПСЖ» фойдасига ҳал бўлган эди.

Жорий клуб мавсумида Аклиуш 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 22:32, 23.02.2026.
Ўқилди: 289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.