Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Мексикадаги тартибсизликлар ортидан ЖЧ—2026 саралаш ўйинлари бошқа мамлакатга кўчирилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мексикада наркокартел раҳбарининг ўлимидан сўнг бошланган қонли тартибсизликлар FIFAнинг жиддий хавотирига сабаб бўлди. Мамлакатдаги беқарор вазият туфайли нафақат ички чемпионат ўйинлари қолдирилмоқда, балки халқаро турнирлар ҳам хавф остида қолган.

The Touchline нашрининг хабар беришича, FIFA март ойи охирида Мексикада ўтиши режалаштирилган қитъалараро плей-офф турнири мезбонлигини ўзгартиришни кўриб чиқмоқда. Мазкур мини-турнирда ЖЧ—2026 нинг сўнгги икки йўлланмаси учун Ироқ, Конго ДР, Ямайка, Суринам, Боливия ва Янги Каледония терма жамоалари ўзаро баҳс олиб бориши керак. Мексиканинг саккизта штатида йўлларни тўсиш ва ҳарбийларга ҳужум қилиш ҳолатлари давом этаётгани сабабли, FIFA бу жамоалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўйинларни бошқа давлатга кўчиришга мажбур бўлиши мумкин.

Ҳозирча тартибсизликлар туфайли Мексика ички чемпионатининг тўртта ўйини, жумладан, “Керетаро” — “Хуарес” ҳамда “Гвадалахара” — “Америка” жамоалари ўртасидаги баҳслар тўхтатилган. Айни пайтда мамлакатнинг саккизта штатида йўлларни тўсиш, автомобильларга ўт қўйиш ва ҳарбийларга ҳужум қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мазкур воқеалар Ўзбекистон терма жамоасининг режаларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Каннаваро жамоаси ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионати учрашувини 2026-йилнинг 17 июнь куни айнан Мексика пойтахтидаги “Астека” стадионида ўтказиши белгиланган. Ҳозирча турнир мезбонлиги (АҚШ, Канада ва Мексика) масаласида ўзгаришлар йўқ, бироқ халқаро ташкилотлар вазиятни синчковлик билан кузатмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:51, 24.02.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2192]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2165]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2056]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1855]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1776]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1714]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1606]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1603]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1579]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик