Кириш Регистрация
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе 1-2 Болонья
05/04 19:15 Валенсия 2-3 Сельта
05/04 21:00 Пиза 0-1 Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо 1-0 Севилья
05/04 23:45 Интер 5-2 Рома
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор

Шахмат. Абдусатторов шахсий мураббийини алмаштирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов сўнгги турнирлардаги муваффақиятсизликлардан сўнг қандай қилиб спорт формасини тиклагани ва жамоасидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маълум қилди.

Абдусатторов Forward Chess журналига берган интервюсида, Самарқандда ўтган Grand Swiss турниридан сўнг мураббийлар штабида жиддий ўзгаришлар амалга оширилганини айтиб ўтган. Узоқ вақт давомида Рустам Қосимжонов билан ҳамкорлик қилиб келган шахматчи, эндиликда янги мутахассислар билан иш бошлаганини билдирган.

“Мураббийларни алмаштириш қарори ўйинимга ижобий таъсир қилди. Олдин Рустам Қосимжонов билан ишлардим, ҳозир эса у миллий терма жамоа бош мураббийлигига ўтди ва Олимпиадада жамоамиз сардори бўлади. Энди менда битта эмас, иккита мураббий бор, бироқ уларнинг исмини ҳозирча очиқлай олмайман”, дейди гроссмейстер.

Жаҳон Кубогидаги муваффақиятсизликдан сўнг, шахматчи ўз ўйинига бўлган ёндашувни бутунлай ўзгартирган. Номзодлар турнирига чиқиш имконияти бой берилгач, руҳий босимни камайтириш чоралари кўрилган. Абдусатторовнинг сўзларига кўра, натижага ҳаддан ташқари боғланиб қолиш ўйин сифатига салбий таъсир кўрсатган:

“Ўзимга бир муддат натижага боғланмасликни айтдим. Шахматни натижа учун эмас, завқ учун ўйнай бошладим. Атрофингдаги одамлар ҳам катта рол ўйнайди — жамоамдаги янги муҳит ва ёндашув формага қайтишимга ёрдам берди”.

Маълумот учун, 2026-йилнинг 16-январидан 1-февралига қадар Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилган нуфузли Tata Steel Chess халқаро турнирида Нодирбек Абдусатторов 13 тур якунига кўра 9 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:59, 24.02.2026.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик