Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

"Ньюкасл" мураббийи: "Бизнинг энергиямиз ҳозир юқори"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Англиянинг «Ньюкасл» клуби бош мураббийи Эдди Хау Озарбайжоннинг «Қорабоғ» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Жавоб ўтиш ўйини бугун, 24 февраль куни бўлиб ўтади.

«Биз юқори даражада рақобатлаша олишимизни аллақачон исботладик. Аввало, ғалаба қозонишни истаймиз. Биз интилган маром ва барқарорликка эришдик. Ҳозирда ғайрат-шижоатимиз (энергиямиз) энг юқори нуқтада», — дея Хаунинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Жамоалар ўртасидаги илк учрашувда «Ньюкасл» рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ва Гурбан Гурбанов шогирдларини 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўша баҳсда Энтони Гордон ўз ҳисобига «покер» (битта ўйинда 4 та гол) ёздириб қўйганди.

Мусобақанинг умумий босқичида ушбу жамоалар тегишлича 12 ва 22-ўринларни эгаллашган.

Киритилди: 16:49, 24.02.2026.
Ўқилди: 157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.