Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Азизбек Турғунбоев: "Бундай мухлислари бор жамоада ўйнашни ҳамма футболчилар орзу қилади"

Баҳо:
+ | -

Маълумки, "Андижон" таркибига тажрибали футболчи, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз аъзоси - Азизбек Турғунбоев ҳам қўшилди.

Юқори савияли футболчи бор эътиборини "Андижон" билан ғалабалар қозонишга қаратган. Клуб матбуот хизмати эса Турғунбоэвдан дастлабки интервьюни олди.

- Азизбек "Андижон" клубига хуш келибсиз. Ушбу трансфер амалга ошиши қандай рўй бергани ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Раҳмат. "Андижон" жамоаси бош мураббийи Самвел Вячеславович менга таклиф билан чиқди ва мен бу таклифга рози бўлдим.

- "Андижон" фаолиятингизда янги саҳифа. "Бургутлар" аъзосига айлангач, нималарни ўйлаяпсиз?

- Мен бу ерга медаллар ютгани ва совринлар учун курашгани келдим. Албатта, жамоа билан бирга олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун боримизни берамиз.

- Умуман, янги жамоага қўшилиш қарорингизда ҳал қилувчи омил нима бўлди?

- Битта омилни кўрсатсам нотўғри бўлади. Чунки бу ерда яхши жамоа шаклланяпти. Яхши коллектив, яхши мураббийлар штаби ва футболни яхши кўрадиган ҳоким, футболни севадиган мухлислар. Шу омиллар мени "Андижон" жамоасига қўшилишимга асосий сабаб бўлди.

- Андижонлик мухлислар сизнинг трансферингизни катта хурсандчилик билан қарши олдилар. Уларга қандай таъриф берасиз?

- Бундай мухлислари бор жамоада ўйнашни ҳамма футболчилар орзу қилади. Бундай ишқибозлар ичида футбол ўйнаш футболчига қўшимча куч беради. Улар ўтган йилги мавсумда ҳам жамоани қандай қўллаб-қувватлаш кераклигини барчага кўрсатиб қўйишди. Худо хоҳласа, жамоа билан чиройли ўйинлар кўрсатиб, уларни хурсанд қиламиз.

Киритилди: 16:59, 24.02.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.