Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

«Барселона» президенти маслаҳатчиси: «Флик билан жамоа мукаммалликнинг янги босқичига чиқди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиси Энрик Масип бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Германиялик мутахассис ўз лавозимини ўтган йилнинг ёзида эгаллаган эди. Унинг қўл остидаги илк мавсумда жамоа Испания ичидаги барча учта совринни қўлга киритди, жорий мавсумда эса аллақачон яна бир бор мамлакат Суперкубогида зафар қучишга улгурди.

«Ханси Флик билан «Барселона» мукаммалликнинг янги босқичига чиқди. Мухлислар яна ўз футболчилари билан фахрланишмоқда, улар Ламин Ямал ва бошқа юлдузлар тимсолида ўзларини кўришмоқда».

Маслаҳатчи, шунингдек, клубнинг порлоқ келажаги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Биз «Барселона»ни ортиқча хавф остида қолдирмаган ҳолда, янги «Камп Ноу» лойиҳасини ишга туширдик. Бир ярим йилдан кейин бизда дунёдаги энг яхши стадион бўлади», — дея Масипнинг сўзларини «Barca Universal» нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, 15 март куни Каталония грандининг янги президентини сайлаш учун сайловлар бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:03, 25.02.2026.
Ўқилди: 294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.