Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Пролиганинг янги титул ҳомийси эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

2026 йилнинг 25 февраль куни Yandex Uzbekistan ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат футболи ривожи йўлида кенг қамровли ҳамкорлик келишувини имзолади.

Yandex Uzbekistan Пролиганинг расмий титул ҳомийсига айланади. Бундан ташқари, Суперлигада расмий ҳамкор мақомига эга бўлади. Энди Суперлига ва Пролига учрашувлари Allplay ҳамда Kinopoisk платформалари орқали намойиш этилади.

Ҳамкорлик Yandex экотизими хизматлари ва брендларини футбол медиа-муҳитига, стадионлар инфратузилмасига ҳамда лигалар коммуникация форматларига комплекс интеграция қилишни назарда тутади.

Ўйин кунлари мухлислар учун Yandex Music, Yandex Go, Алиса ва бошқа хизматлар томонидан махсус акция ва тадбирлар ташкил этилади. Жумладан, стадионларда интерактив тадбирлар йўлга қўйилади, фаол фойдаланувчилар ва Yandex Go ҳайдовчилари иштирокида учрашувлардан олдин тўпга рамзий зарба маросимлари ўтказилади. Шунингдек, янги фильм, сериал ва мусиқий релизлар премьерасига бағишланган махсус лойиҳалар ишга туширилади.

Ундан ташқари, рақамли ҳамкорликни кенгайтириш, қидирув тизимида махсус функцияларни жорий этиш ва шаҳар хизматлари билан қўшма бренд лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида ёшлар футболини ривожлантириш ва футболга янги аудиторияни жалб этишга қаратилган қўшма ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:40, 25.02.2026.
Ўқилди: 798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик