Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

«Ювентус» юлдузининг маошини икки бараварга пасайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ўз таркибида ҳужумчи Душан Влаховични сақлаб қолмоқчи.

«Tuttosport» нашрининг маълумотларига кўра, Турин клуби ҳужумчи билан шартномани узайтиришни устувор вазифа деб ҳисоблайди. Сербиялик футболчи мавсум учун ҳозирги 12 миллион евро миқдоридаги маоши (плюс бонуслар) сақланиб қолишини сўрамоқда. «Ювентус» эса ўйинчига йилига 6 миллион евродан ортиқ тўлашни истамаяпти.

Влаховичнинг ўзи ҳам «Ювентус»да қолишни афзал кўрмоқда. Ҳозирча у бошқа жамоалар билан музокаралар олиб бормаяпти. Ҳар икки томон келишувга эришишга интилмоқда.

Душан Влахович 2022 йилда «Фиорентина»дан «Ювентус» сафига 85 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 17 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:53, 26.02.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.