Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 0-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-0 ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

"Барса" президентлигига номзод Фонт: "Лапорта параллель борлиқда яшамоқда"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президентлигига номзод Виктор Фонт Жоан Лапортани сайловларда масофадан туриб овоз бериш имконияти йўқлиги учун танқид қилди.

"Минг йиллаб клуб аъзолари овоз бера олмасликларидан шикоят қилишмоқда ва биз нима учун почта орқали ёки онлайн овоз беришга рухсат берилмаганини тушунмаяпмиз. Ваҳоланки, 2021 йилги Испаниядаги референдумда бунга йўл қўйилган эди, қолаверса, йиғилишлар аллақачон шу тарзда ўтказилмоқда. Лапорта "Барса"нинг бу борада "Реал"га ўхшашини истамоқда: сайловларни мавсум ўртасида ўтказиб, уларни сир сақлашга уринмоқда ҳамда почта ва онлайн орқали овоз бериш имконияти йўқлиги сабабларини тушунтирмаяпти. У "Мадрид" моделини — сайловларсиз ва иштироксиз тизимни афзал кўрмоқда.

Лапорта параллель борлиқда яшамоқда ва мен овоз бериш ҳуқуқига эга клуб аъзоларини, кела олмайдиганлар номидан овоз беришга чақираман, токи "Барса" қўлимиздан чиқиб кетмасин. Собиқ президент қуруқ ваъдалар бериш ва ҳеч қачон бўлмаган "барбекю" тарқатишдан, энди дудланган гўшт (ветчина) кесиш ва макарон тайёрлашга ўтди, лекин бирорта таклиф киритмади ва дебатларни бекор қилди. Агар у ўшанда ваъдаларини бажармаган бўлса, ҳозир ҳам шундай бўлади.

Электрон почта ва онлайн орқали овоз бериш иштирокчилар сонини имкон қадар камайтириш учун истисно қилинган. Биз буни ўзимизга фойда бўлиши учун эмас, балки "Барса" манфаатлари йўлида сўраяпмиз. Шикоят қилишимиз керакми? Биз бундай жараёнларни бошламаслигимиз лозим, аммо биламизки, сосьосларнинг норози кўпчилиги ҳамма нарса бошқача бўлишини хоҳлайди", — деди Фонт.

Киритилди: 15:27, 26.02.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.